Мисрда яна 5 нафар маҳбус дорга осиб ўлдирилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Мамлакат трибунали улардан 4 нафарини 2015 йили стадионда теракт уюштиргани учун ўлимга ҳукм қилганди. Ўшанда 3 киши теракт қурбони бўлганди.
Бешинчи маҳбус жиноий айблов бўйича қатл этилди, унинг тафсилотлари маълум қилинмади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўлим ҳукми полициячиларга ҳужумда айбланган 15 киши қатл этилганидан бир неча кун ўтиб амалга оширилди.
Изоҳ (0)