Бутан қироллиги Тибет ва Ҳиндистон орасида жойлашган бўлиб, 1972 йилда ҳукумат тепасига қирол Жигме Сингье Вангчук келганидан сўнггина бутун дунёга ўз эшикларини оча бошлади. Қирол Жигме томонидан амалга оширилган ислоҳотлардан кейин чекланган миқдорда бўлсада хориж журналистлари ва туристлари мамлакатга киришига рухсат берилди. Ўшандан буён Бутан кўплаб сайёҳларнинг орзусидаги мамлакати ҳисобланади. Ушбу давлат деярли тадқиқ этилмаган, маҳаллий ҳукумат эса тарихий анъаналарни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Бу ердагилар уруш, очлик, жиноятчилик нима эканлигини билмайди. TravelAsk Бутаннинг эртакнамо гўзаллиги тасвирланган видео билан бўлишди.
Мавзуга доир
×
Изоҳ (0)