Жанубий Корея КХДРнинг Пханмунджом ҳудудида махсус алоқа линиясини тиклашга тайёрлигини олқишлайди ва буни икки Корея ўртасида мулоқотни тиклашда олдинга силжиш ҳисоблайди. Бу ҳақда Жанубий Корея президентининг расмий вакили маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Олдинроқ КХДР икки давлат чегарасидаги Пханмунджом ҳудудида 3 январь, соат 11.30 да махсус алоқа линияси тикланишини эълон қилганди.
Шимолий ва Жанубий Корея шу тариқа КХДР терма жамоасининг Пхёнчхандаги қишки олимпиадада иштироки юзасидан музокараларни бошлаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)