Тошкент шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уйида ноқонуний қурол сақлаган фуқарони аниқлади. Бу ҳақда шаҳар ИИББ маълум қилди.
Айтилишича, 13 декабрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига Сабох исмли шахс ўз уйида қурол сақлаб келаётганлиги ҳақида хабар келиб тушди.
Шу куни соат тахминан 18:30 ларда ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири давомида муқаддам судланган, 1972 йилда туғилган Нуриддинов Сабохиддин Сайфиевичнинг Яшнобод туманида жойлашган хонадони текширилди.
Текширув давомида у хонадонидаги темир сейф ичида ИЖ-16 русумли ов қуролини ҳамда 1 дона патронни тегишли рухсатномасиз, қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 248-моддаси 1-қисми (тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол сақлаш) аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилди.