Сирдарё вилояти ҳудудида 2017 йилнинг 11 ойи давомида жами 2394 та жиноятлар содир этилган, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.
2016 йилнинг 11 ойи давомида эса 3046 та жиноят содир этилганини инобатга олган ҳолда, бу кўрсаткич вилоятда жиноятлар сони камайганидан далолат беради. Вилоятда жорий йилнинг 11 ойи давомида ўтган йилги 11 ойга нисбатан жами 652 та яъни 21,4 фоизга камроқ жиноят содир этилган.
Вилоят миқёсида жорий йилнинг 11 ой давомида жами 504 марта содир этилган жиноятларни фош этиш мақсадида тезкор қидирув тадбирлари ўтказилди.
Улардан 20 та қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш, 17 та одам савдоси, 5 та босқинчилик, 6 та товламачилик, 378 та ўғирлик, 85 та ноқонуний қурол сақлаш, 106 та гиёҳвандлик моддасини сақлаш, 39 та безорилик ва 65 та бошқа турдаги жиноятлар фош қилинди.
Тезкор қидирув тадбирлари давомида 2017 йил бошидан буён 156 нафар жиноят содир этиб, қидирувда бўлган шахслар қўлга олинди.
Изоҳ (0)