Австриянинг Ашах-ан-дер-Донау коммунасида (ЮқориАвстрия федерал ери) жойлашган крахмал ишлаб чиқарувчи заводда кислота сизиши рўй берди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, завод ходимлари нафас йўлларидаги муаммодан нолий бошлаган. Бироздан сўнг муаммо ялпи тусга кириб, ўнлаб одамларга тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келган.
Воқеа оқибатида 40 жабрланди. Уларнинг ўнга яқини оғир аҳволда.
Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)