Россия олий суди икки шеригини ўлдирган уйсиз фуқарога нисбатан чиқарилган умрбод озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда Забайкалье ўлкаси прокуратураси сайти хабар берди.
Аввалроқ, ўлка суди ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро 2008 йилнинг февралида ташландиқ поликлиника ҳудудида йирик темир-терсак омбори борлигини сезиб қолиб, уни сотишга қарор қилганини аниқлаган эди. У ўз ғоясини икки шеригига айтади. Бироқ улар уйсиз фуқарога «ўз ҳудудларида» темир-терсак йиғишни тақиқлайди.
Шундан сўнг эркак уларни ўлдиришга қарор қилди. Шундан сўнг у сифатсиз алкоголь сотиб олди ва шерикларини меҳмон қилди. Аммо, бу ҳаракат кутилган натижани бермади. Икки уйсиз фуқаро маст ҳолатда ухлаб қолди.
Уйсиз эркак шерикларини иссиқлик узелининг 1,7 метрли люкига олиб бориб, иссиқ сув кранини очиб юборди.
«Жабрланувчилар уйғонмаганлигига ва иссуқ сув остида қолганига ишонч ҳосил қилган эркак тезда люк қопқоғини ёпган ва ҳодиса жойидан қочиб кетган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)