Мисрнинг Луксор шаҳрида археологлар иккита қадимий мақбара топди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Айтилишича, қабрлар тахминан 3,5 минг ёшда.
Қабрлардан бирида амалдор шахснинг мумияси топилди. Ушбу саркофаг тепасида фиръавн Тутмос I нинг исми ёзилган эди. Шунингдек, у ердан дафн ниқоблари, сопол идишлар ва 450 га яқин ҳайкаллар топилди. Мақбара бешта кириш эшигига эга.
Иккинчи мақбарадан топилган расм ва ёзувлар у фиръавнлар Аменхотеп II ва Тутмос IV оралиғидаги даврга оидлигини кўрсатди.
Изоҳ (0)