Франциянинг илмий тадқиқотлар миллий маркази олими Альбер Жамбон бронза асрига оид темир буюмларнинг сезиларли қисми метеорит металларидан тайёрланганини исботлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Жамбон Тутанхамоннинг милоддан аввалги 1350 йилга мансуб билагузуги, тожи ва ханжарини, шунингдек, милоддан аввалги 1400 йилларга мансуб болтанинг кимёвий таҳлилини ўтказган.
Таҳлил натижаларига кўра, бу барча буюмлар бронза даврида метеорит темиридан тайёрланган, унинг якуни милоддан аввалги 1300—1100 йилларга тўғри келади. Бу вақтда темир буюмлар анчагина камёб бўлган, уларнинг сони 1200 йилларга келиб кўпайган. Жамбоннинг тадқиқоти метеорит темиридан турли халқлар фойдаланганини ҳам кўрсатади.
Изоҳ (0)