Генетикларнинг халқаро гуруҳи одамнинг ҳаёт давомийлиги гендан кўра кўп жиҳатдан атрофдаги муҳитга боғлиқлигини аниқлади. Олимлар буни эгизаклар геномининг эпигенетик татртибга солиниши ёш ўтган сари қандай ўзгаришини тушунтирган ҳолда маълум қилган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар берилишича, ДНКнинг метиллашуви одамнинг қариш омилларидан бири саналади. Бунда нуклеотид давомийлиги ўзгармаган ҳолда ДНК молекулаларида ўзгаришлар юз беради.
Ўз навбатида, бу мазкур жараённи эпигенетик тартибга солиш жараёнига ўтказишга имкон беради.
Мутахассисларнинг аниқлашича, ёш ўтган сари геномларнинг метиллашув шакли ўзгаради. Аввал шакл бевосита генларга боғлиқ, деб ҳисобланарди, бироқ олимлар атроф-муҳит бунга кўпроқ таъсир кўрсатишини исботлади.
Мутахассислар тажрибаларга ўртача ёши 69 ни ташкил қилувчи 385 кишини жалб қилган.
Шунингдек, олимлар соғлом овқатланиш ва жисмоний машқ қилиш орқали ҳаёт давомийлигини сезиларли даражада ошириш мумкинлигини қайд этди.
Изоҳ (0)