Россиялик инвестор Юрий Мильнер, Facebook ва Google асосчилари Марк Цукерберг ҳамда Сергей Брин томонидан таъсис этилган нуфузли Breakthrough Prize илмий мукофоти лауреатлари эълон қилинди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Ҳужайралар биологияси, ўсимликлар физиологияси, нейродегенератив касалликлар, математика ва коиноцҳунослик соҳаларидаги тадқиқотчилар ғолиб бўлди.
Танловнинг мукофот фонди — 3 миллион доллар.
Мукофотлардан бири коинот электромагнит тўлқинлар учун шаффоф бўлган вақтлардан бери (13,8 миллиард йил аввал) борлиқни тўлдираётган ҳарорат нурланиши харитасини яратган 27 нафар физикдан иборат жамоага берилди.
Изоҳ (0)