Муқаддам Ўзбекистонда Hyundai автомобиллари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши хабар қилинган эди. Бу борадаги англашув меморандуми Сеулда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Аҳмадхўжаев ва Evergreen Motors (KIA ва Hyundai’нинг МДҲдаги расмий дистрибьютори) президенти Эдвард Ким ўртасида имзоланди, деб хабар беради «Газета.uz».
Компания вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистонда кичик, ўрта ва оғир юк кўтарувчи автомобиллар, шаҳар, шаҳарлараро ва туристик тоифадаги автобуслар, шунингдек, махсус техника ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда.Лойиҳа 200 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ҳисобидан амалга оширилади.
Аниқлаштирилишича, томонлар бозордаги вазиятни ўрганиб чиқади, шундан сўнг конкрет модель қатори белгиланади. Компания суюлтирилган газда юрувчи экологик транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳ (0)