Тошкент вилояти Тошкент тумани (Келес)да 18 ноябрь куни 1999 йилда туғилган ўқувчи қиз томонидан пичоқланган 47 яшар эркак орадан бир кун ўтиб вафот этган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Коллежда ўқийдиган келеслик ўқувчи қиз унинг телефон рақамини бегона эркакларга тарқатган 47 яшар қўшнисини жаҳл устида пичоқлаб қўйгани, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати 19 ноябрь куни хабар берган эди.
Мавзуга доир: Тошкент туманида 18 ёшли қиз қўшнисини пичоқлаб қўйди
Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, лейтенант Нозим Йўлдошевнинг сўзларига кўра, жиноят иши қайта тавсифланган ва ҳозирда Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисм «д» банди билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)