Афғонистондаги ИШИД жангариларининг сони 3–4 минг кишидан иборат. Бу ҳақда мамлакат президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Атмар маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Биз уларнинг сонини тахминан 3–4 минг киши атрофида баҳолаймиз. Улар биринчи галда Покистондан келган ёлланма жангарилар ва жиноятчилар, ораларида афғонлар ҳам бор. Бироқ Афғонистонда ИШИД асосан гуруҳга садоқатини билдирган ‘Ўзбекистон ислом ҳаракати’ вакилларидан иборат», — деди президент маслаҳатчиси.
Муҳаммад Атмарга кўра, Афғонистондаги хорижий жангариларнинг умумий сони ўн минг киши атрофида.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)