Россия президенти Владимир Путин Аргентина президенти Маурисио Макрига 15 ноябрь куни йўқолган «Сан-Хуан» сув ости кемасини излаш ишларига ёрдам беришни таклиф қилди, деб хабар беради Meduza.
«Икки мамлакат мудофаа вазирлари мазкур масалада ҳамкорлик қилади», — дейилади хабарда.
Россия субмаринани қидириш ишларига қўшилиши ҳақида хабарда аниқ маълумот келтирилмаган.
Аргентина ҳарбий-денгиз кучларига тегишли «Сан-Хуан» сув ости кемаси 15 ноябрдан бери алоқага чиқмаяпти. Унинг бортида 44 киши бўлган. «Сан-Хуан»ни қидириш ишлари Атлантика океани жанубида олиб борилмоқда.
Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, экипаж аъзоларида камида икки ҳафтага етадиган кислород, озиқ-овқат ва сув захираси мавжуд.
Изоҳ (0)