Сурияда рўй бераётган воқеалар АҚШ аралашуви оқибатидир. Бу ҳақда Судан президенти Умар ал-Башир Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви чоғида маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Биз Сурияда рўй бераётган ҳолатларга, жумладан, АҚШ аралашуви ҳам сабаб бўлмоқда деб ҳисоблаймиз. Оқибатда Сурияда шундай вазият юзага келди. Мамлакатда Башар Асадсиз тинчликка эришиб бўлмайди, деган фикрдамиз. Агар Россия Суриядаги вазиятга аралашмаганда, мамлакатни йўқотилган деб ҳисоблаш мумкин бўларди», — деди Судан президенти.
Эслатиб ўтамиз, Умар ал-Башир инсониятга қарши жиноятлари учун Халқаро жиноий суд томонидан қидирувга берилган.
Изоҳ (0)