Рим папаси Франциск Италиянинг ТV2000 телеканалига берган интервьюсида ибодат чоғида баъзан ухлаб қолишини тан олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бир неча бор ибодат пайти ухлаб қолдим. Шу тариқа ўзимни Яратганнинг қўлидаги чақалоқ каби ҳис этсам ажаб эмас», — деди папа.
80 ёшли Францискка кўра, авлиё Терезада ҳам шундай одат бўлган ва у буни «худо уни ухлаган пайт суйиши» билан изоҳлаган.
Изоҳ (0)