Таиланд қироли Пумипон Адульядетнинг дафн мажмуаси 2 ноябрь, пайшанба куни одамлар эркин ташриф буюриши учун очиб қўйилгач, эрталабдан у ерга минглаб одамлар оқиб келди, деб ёзади «ТАСС».
Бир неча кун аввал қиролни куйдириш маросими бўлиб ўтган Бангкокдаги Санам Луанг майдони саноқли дақиқалардаёқ одамлар билан лиқ тўлди.
Қироллик саройи идораси маълум қилишича, мажмуа фақат 2—30 ноябрь кунлари мобайнида жамоатчилик учун очиқ бўлади. Чет эллик сайёҳлар ҳам ушбу объектга ташриф буюриши мумкин. Таиланд мудофаа вазирлиги биноси томонда улар учун алоҳида кириш дарвозаси бор.
Белгиланган қоидаларга кўра, мажмуа ҳудудига бир вақтнинг ўзида фақат 5,5 минг кишигина кириши мумкин. Ташкилотчилар Рама IX билан видолашув жойига ҳар куни 100 минг нафаргача ташрифчи кириши кутилаётганини айтди.
Изоҳ (0)