Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Нью-Йоркдаги терактни содир этишда гумон қилинаётган келиб чиқиши ўзбекистонлик Сайфулло Соипов АҚШга «Грин кард» виза лотереяси шарофати билан келган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Хабар беришларича, Трамп «Грин кард»ни бекор қилиш тарафдори. АҚШ президенти Сайфулло Соиповнинг «Грин кард» орқали келганини маълум қиларкан, АҚШ Сенатидаги демократик озчилик етакчиси Чак Шумерни бу лотереяни ҳимоя қилаётгани учун қоралади.

Республикачи-президентнинг қайд этишича, у Америка иқтисодиётида эҳтиёж бўлган касбий малакага эга чет элликларнинггина АҚШга кўчиб келишига рухсат берувчи тизимни жорий этишни истаяпти.

«Террорчи бизнинг мамлакатимизга Чак Шумернинг кўнглига жуда хуш ёқадиган иммиграцион визалар лотерея дастури орқали келган. Биз, демократлар ёқлаётган лотерея тизими ортиқ бўлмаслиги учун, қадр-қиймат омилларига асосланган иммиграция тизими жорий этилиши учун қатъий кураш олиб бормоқдамиз. Биз бироз қаттиққўлроқ ва ақллироқ бўлишимиз керак», — деди Трамп.

31 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида енгил юк машинасини ҳайдаб келаётган эркак саккиз кишини босиб кетди. ОАВ маълумотларига кўра, автомобиль келиб чиқиши ўзбекистонлик 29 ёшли Сайфулло Соипов томонидан бошқарилган. АҚШ маъмурияти Соипов одамларни қасддан босган деб ҳисобламоқда ва ҳодисани теракт деб баҳоламоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати