Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Telegram’даги каналида чеченистонлик Амина Окуeванинг Киевда ўлдирилишига изоҳ берди, деб хабар қилмоқда «Газета.ru».
«Айиқ қаршингда турганида унинг изини қидириш керак эмас. Киевдагилар Никифоровани ўзининг махсус хизматидагилар шафқатсизларча отиб ташлаганини яхши билишади. Тарас Бульбадан иқтибос келтириб айтганда, ким дунёга келтирган бўлса, унинг ўзи ўлдирди», — деб ёзади Қодиров.
Шунингдек, у қотиллик версияларини, жумладан, унга Россия махсус хизматларининг алоқаси борлигини кескин танқид қилди ва «украин махсус хизматларининг қулоқлари шу қадар узунки уларни Наталья—Аминанинг ҳеч қандай рўмоли билан беркитиб бўлмайди», дея таъкидлади.
Изоҳ (0)