Синдзо Абэ парламент қуйи палатасидаги овоз бериш натижаларига кўра Япония бош вазирлигига қайта сайланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Абэ учун 465 депутатдан 312 нафари овоз берди. Ғалаба қозониш учун унга жами овозларнинг ярмидан ортиғи етарли эди. Натижада Абэ лавозимини сақлаб қолди ва мамлакатнинг 98-бош вазирига айланди.
22 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларида Абэ бошқараётган Либерал-демократик партия 284 та, коалиция бўйича шериги —« Комэйто» партиясини қўшиб ҳисоблаганда эса 313 та ўрини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)