Жанубий Корея ядро қуроли ишлаб чиқариш ёки ўз ҳудудида жойлаштириш ниятида эмас. Бу ҳақда мамлакат президенти Мун Чжэ Ин парламентдаги чиқиши чоғида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Жанубий ва Шимолий Кореянинг қўшма декларациясига мувофиқ, КХДР ядровий давлат мақомига эга бўлиши мумкин эмас. Биз ҳам атом қуролини ишлаб чиқармаймиз ва унга эгалик қилмаймиз», — деди Мун Чжэ Ин.
Жанубий Корея президенти мухолифатнинг КХДР таҳдиди муносабати билан ўз ядро қуролига эга бўлиш ёки мамлакатда АҚШ тактик ядро аслаҳаларини жойлаштириш даъватига шу тариқа жавоб берди.
«Қуролли можарога келсак, у ҳеч қандай ҳолатда ҳам юзага келмаслиги лозим. Миллионлаб умрларни олиб кетадиган урушга асло йўл қўймаймиз. Ҳарбий ҳаракатлар бизнинг бунга розилигимизсиз бошланиши мумкин эмас», — таъкидлади Жанубий Корея президенти.
Изоҳ (0)