Испания ҳукумати Каталония мухторияти раҳбари Карлес Пучдемон ўзининг жавоб мактубида мустақиллик масаласини ойдинлаштирмаганидан афсусдалигини билдирди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Муқаддам Испания федерал ҳукумати Каталония раҳбарияти олдинга мустақиллик эълон қилиниши масаласида вазиятни тушунтириб беришни сўраган эди. Аммо, қироллик бош вазирининг ўринбосари Сорайя Саенс де Санта-Мария жавоб мактубда бу ҳолатлар ойдинлаштирилмаганини таъкидлаб ўтди.
У Каталониядан 19 октябрга қадар вазиятни ойдинлаштиришни талаб қилди.
Муқаддам Карлес Пучдемон бош вазир Мариано Рахойга мактуб йўллаб, унда қироллик ва мухторият ўртасида мулоқот ўтказишни таклиф қилган эди. Мактубда у Каталония қандай мақомда эканлигини тушунтириб ўтмади.
Изоҳ (0)