Сомали пойтахти Могадишода юз берган портлаш оқибатида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда тез тиббий ёрдам хизмати бошлиғи Абдуқодир Абдураҳмоннинг сўзларига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз портлаш оқибатида 300 киши ҳалок бўлганини тасдиқлаймиз. Қурбонлар сони яна ўсиши мумкин, сабаби бедарак йўқолганлар сони ҳам ўсиб бормоқда», — деди у.
Аввалроқ, портлаш оқибатида 276 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)