Истанбулда ИШИДнинг 39 нафар аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар полицияси томонидан 16 октябрь, душанба куни тарқатилган хабарда билдирилган, дея маълум қилади Trend.
«ИШИД аъзоларига қарши операциялар 8 манзил бўйича ўтказилди. Қўлга олинганларнинг 32 нафари чет эллик, 8 нафари аёллардир. Хорижликларнинг барчаси Туркиядан бадарға қилинади», — дейилади полиция хабарида.
Чет элликлар қайси давлатлар фуқаролари эканлиги маълум қилинмади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)