Туркия жануби-шарқидаги Ҳаккари вилоятида Курдистон ишчи партияси (КIP) аъзолари томонидан ўрнатилган қўлбола бомба портлаши оқибатида икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қайд этишларича, ҳодиса Чукуржа туманида юз берган. Ҳозирги вақтда портловчи ускунани ўрнатган курд исёнчиларини зарарсизлантириш бўйича операция бошлангани айтилмоқда.
Бу сўнгги вақтларда турк ҳарбийларига қарши уюштирилган илк ҳужум эмас. 4 октябрь куни Юксекова шаҳри яқинида ҳарбий карвоннинг портлатилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)