АҚШда казино ва меҳмонхоналарга эгалик қилувчи компаниялар акциялари қиймати пастлади. Шунингдек, Лас-Вегасга сайёҳлар оқими камайиши ҳам қайд этилди, дея хабар беради The Japan Times.
Буларнинг барчаси Стивеном Пэддок Лас-Вегасда уюштирган ва салкам 60 кишининг умрига зомин бўлган отишма оқибатлари ҳисобланади.
Morgan Stanley инвестиция банки таҳлилчиларига кўра, бозор учун салбий таъсир камида ярим йил давом этади. Меҳмонхоналар ва казинолар даромади 4-6 фоизга пасаяди, сайёҳлар оқими эса 6 ойдан кейингина тикланади.
Ўтган йили Лас-Вегасга 42,9 миллион киши келди, казинолар даромади эса 9,7 миллиард долларни ташкил этди. Шу тариқа, Morgan Stanley тахминлари тўғри чиқса, Невада қимор бизнеси камида 40 миллион доллар йўқотади.
Изоҳ (0)