Португалиядаги табиат ёнғинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 31 кишига етди, Испанияда эса ёнғинлар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Португалия Фуқаро муҳофазаси хизмати маълумотларига кўра, 50 дан зиёд киши куйиш ва бошқа тан жароҳатлари олган.
Ҳозирги вақтда Португалияда ёнғиннинг 108 та ўчоғи фаоллигича қолмоқда. Табиий офатни бартараф этишга 5 мингдан зиёд ўт ўчирувчи жалб этилган.
Мамлакатнинг марказий ва ва шимолий ҳудудларида хавфнинг «қизил» — энг юқори даражаси эълон қилинган. 15 га яқин автомобиль йўллари ёпилган.
Аввалроқ Еврокомиссия Португалия ва Испаниядаги ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)