Ямайкада сайёранинг энг кекса аёли бўлган Вайолет Мосс Браун вафот этди. Бу ҳақда Ямайка бош вазири Эндрю Холнесс ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Вайолет Мосс Браун 2017 йилнинг апрелида италиялик Эмма Моранонинг вафотидан сўнг сайёрадаги энг кекса инсон сифатида тан олинган эди.
Браун 1900 йилнинг 10 мартида Ямайкада туғилган эди.
2010 йилда маҳаллий газеталардан бирига берган интервьюсида Браун чўчқа ва товуқ гўштини истеъмол қилмаслиги ва спиртли ичимликлар ичмаслигини узоқ яшаш сири сифатида айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)