Петропавловск-Камчацк аэропорт комплекси вулқон кратери шаклида қурилади. Бу ҳақда аэропорт қурилиши танловида ғолиб чиққан «Минтақалар аэропортлари» холдинги раҳбари Евгений Чудновский маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Комплекс нафақат терминал, балки меҳмонхона, бизнес-марказ ва савдо марказидан ҳам иборат бўлади. У вулқон оғзи шаклида қурилади, тахминан 35 минг квадрат метр майдонни эгаллайди», — таъкидлади Чудновский.
Қурилишни 2021 йилда якунлаш режалаштирилган, инвестициялар ҳажми 8 миллиард рублни ташкил этади. Янги комплекс йўловчи оқимини миллион кишигача кўпайтириш имконини беради.
Изоҳ (0)