Шимолий Корея ядро кучларини шакллантиришни ниҳоясига етказишга яқин турибди. Бу ҳақда КХДР етакчиси Ким Чен Ин маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«КХДР етакчиси мамлакат ядро кучларини шакллантириш вазифасини бажаришга яқин эканлигини билдирди, — дейилади агентлиги хабарида.
Агентликка кўра, Ким Чен Ин бу ҳақда «Хвасон-12» баллистик ракетаси учирилишини кузатиш давомида таъкидлаган.
Изоҳ (0)