Берлин шаҳрининг Хоэншёнхаузен ҳудудида жойлашган тунги клубда содир бўлган отишма оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди. Шаҳар полицияси ўзининг Twitter’даги саҳифасига ёзишича, отишма оқибатида яна уч киши жароҳат олган, деб хабар берди «ТАСС».
«Кечаси Хоэншёнхаузендаги тунги клубда содир бўлган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳат олди», — дейилади хабарда.
Ҳозирча батафсил маълумотлар келтирилмаган.
Изоҳ (0)