Эстония ташқи ишлар вазирлиги ўз маблағлари ҳисобидан «Ирма» тўфонидан жабрланган Кариб денгизи ороллари аҳолисига 30 минг евро ажратди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
ТИВ молиявий кўмаги жабрланганларга ёрдам кўрсатаётган Қизил Хоч ташкилотига ўтказиб берилди.
«Бир неча мамлакат орол-давлатларга ёрдам кўрсатишни ваъда қилди. Эстония ҳам бундан четда қолмади. Ҳозир у ердаги одамларга ичимлик суви ва тиббий ёрдам зарур», — таъкидлади ташқи ишлар вазири Свен Миксер.
Эслатиб ўтамиз, Кариб ҳавзаси ва АҚШда «Ирма» тўфони оқибатида ҳалок бўлганлар сони 80 кишидан ошди. Улардан ярмидан ортиғи оролларда истиқомат қиларди.
Изоҳ (0)