Қозоғистоннинг Семей шаҳрида турнақатор юк машиналарини видеога олишди, деб ёзади «Inform.kz».
Видеокадрларда келин-куёвлар орасида оммабоп бўлган «Муқаддас булоқ» зиёратгоҳига оғир юк машиналаридан иборат тўй кортежи етиб келганини кўриш мумкин. Келин ва куёв ўз тўйларини бошқаларникига ўхшамаган, ноодатий тарзда нишонлашга қарор қилган кўринади, дейилади хабарда.
Учта оқ юк машинаси ранг-баранг шарлар, тасмалар, юракчалар билан безатилган. Юк машиналарига яна бир нечта машина ҳамроҳлик қилган.
Изоҳ (0)