Франция президенти Эммануэль Макрон ва унинг рафиқаси Брижит ит асраб олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Франция президенти ва унинг рафиқаси итни ҳайвонлар бошпанасидан асраб олди ва ёзувчи Жул Верн томонидан ўйлаб топилган қаҳрамон шарафига Немо деб номлади. Президентнинг ити икки насл — грифон ва лабрадорнинг чатишмаси ҳисобланади. Ит бир ёшда.
Бу Елисей саройидаги биринчи ит эмас. Собиқ президент Франсуа Олландга 2014 йилда Рождество байрами муносабати билан қора лабрадор совға қилинган.
Изоҳ (0)