Япония бош вазири Синдзо Абэ ва АҚШ президенти Дональд Трамп сўнгги ракета парвозлари муносабати билан КХДРга босимни кучайтириш ҳақида келишиб олди, деб ёзади «Газета.ru».
Япония бош вазири сўзларига кўра, Трамп АҚШ «100 фоиз Япония тарафида бўлгани»ни айтган.
Шунингдек, Америка президенти «Токио мудофаасига қатъий содиқлиги»ни билдирган.
Аввалроқ 29 август куни саҳарда учирилган КХДР ракетаси Япониянинг Хоккайдо ороли осмонидан учиб ўтиб, ундан 1180 км нарига, Тинч океанига қулагани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)