Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Шота Руставели кўчасида автомобиль йўлини таъмирлаётган ишчиларга хавфсиз меҳнат шароити яратилмагани ҳақида хабар тарқалди. Бандлик бошқармаси ҳолат юзасидан текширув бошлаганини билдирди.
Telegramдаги “Эффект Макаренко” каналида ишчиларда ҳимоя бош кийими ва хавфсизлик камарлари йўқлигига эътибор қаратилган. Қайд этилишича, объектга жалб қилинган Хитой фуқаролари барча ҳимоя воситаларига эга, аммо ўзбек ишчиларида бундай воситалар йўқ.
“Чет элликлар ҳаёти Ўзбекистон фуқаролари ҳаётидан юқори баҳоланиши жуда ачинарли”, дея фикр билдирган канал муаллифи.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳузуридаги Давлат меҳнат инспекцияси текширув бошлаган. Ўрганиш якунида расмий муносабат берилиши маълум қилинган.
Изоҳ (0)