Полиция Финляндиянинг Турку шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркак одамларга ҳужум қилганини теракт сифатида баҳолади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Шунингдек, полиция гумонланувчи ҳақидаги маълумотни ҳам ошкор этди. Ҳужумни 18 ёшли Марокаш фуқароси амалга оширди. Ҳозирда у касалхонада бўлиб турибди.
Ҳужум оқибатида ҳалок бўлган икки киши Финляндия фуқароси эканлиги билдирилди. Жабрланганлар орасида Италиянинг бир ва Швециянинг икки фуқароси бор.
Изоҳ (0)