АҚШ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни музокаралар столига ўтиришга мажбурлаш ниятида. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Хезер Науэрт маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Ким Чен Инни музокаралар столига ўтиришга мажбур этадиган усуллардан бири унга ҳаракатларининг оқибати нималарга олиб келишини кўрсатишдан иборат. Оқибатлар эса унинг учун вазиятни янада мураккаблаштиришимиздан иборат», — деди Науэрт.
Эслатиб ўтамиз, Вашингтон бир неча бор Шимолий Корея муаммоси масаласида ҳеч бир вариант, жумладан, ҳарбий ҳаракатларни ҳам истисно этмаслигини таъкидлаб келмоқда.
Изоҳ (0)