Ироқ шимолидаги жанговар тўқнашувлар чоғида икки нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди, беш нафари яраланди. Бу ҳақда, ИШИДга қарши кураш халқаро коалицияси баёнотига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«ИШИДга қарши кураш коалицияси қаҳрамонларнинг оилалари, дўстларига ва хизматдошларига чуқур таъзия билдиради. Ҳурматимни ва қайғумни ифодалайдиган сўзларни топиш мушкул», — маълум қилди ИШИДга қарши операцияга қўмондонлик қилаётган америкалик генерал Стивен Таунсенд.
Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳарбийлар душман билан тўқнашув чоғида ҳалок бўлмаган. Воқеа юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)