Покистоннинг Кветта шаҳрида 12 август, шанба куни юз берган портлаш оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, яна 26 киши жароҳат олди. Бу ҳақда The Express Tribune газетасига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Газетанинг маълумотларига кўра, портлаш шаҳардаги автобус бекатларидан бирида юз берган.
Жабрланганлар касалхонага олиб борилган, улардан бир нечтаси оғир аҳволда.
Айни вақтда портлаш сабаби аниқланмаган.
Изоҳ (0)