Британиядаги энг йирик кема — «Қиролича Елизавета» янги авианосецининг учиш-қўниш палубасига ҳаваскорлар дрони сездирмай қўнгач, Буюк Британия мудофаа вазирлиги хавфсизлик чораларига ёндашувни қайта кўриб чиқади, деб ёзади «РБК».
Ҳодиса Хайлендсдаги Инвергордонда юз берди. Black Isle Images гуруҳи фотосуратчиларидан бири авианосец ўтган ойда Инвергордонга келиб тўхтаганидан буён, уни суратга олади ва видеога туширади. Дрон июль кунларидан бирида кемани тасвирга тушириш учун яна йўл олганида кучли шамол турди, учувчисиз қурилма эса аварияга қарши датчиклар билан жиҳозлангани учун автоматик тарзда палубага қўнди.
Кейинроқ фотосуратчи кемасозлик корхонаси қўриқлов хизматига ҳодиса ҳақида хабар берди ва ўз маълумотларини тақдим этди, аммо у билан ҳеч ким боғланмади.
Мудофаа вазирлиги вакили маълум қилишича, муассасадагилар воқеадан хавотирга тушган ва авианосец хавфсизлигига «жуда жиддий» ёндашмоқда. «Воқеа ҳақида Шотландия полициясига етказилди ва текширув жадаллик билан бормоқда, биз шу туфайли хавфсизлик чораларини кучайтирдик», — деди у.
Изоҳ (0)