АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Стив Беннондан Оқ уйдаги ҳамкасблари ҳақидаги маълумотларнинг сизиб чиқишида гумон қилмоқда. Бу ҳақда Axios порталига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Порталнинг қайд этишича, Трамп ўз ёрдамчиларига Бенноннинг ўзини-ўзи реклама қилишидан тўйганлигини айтган. Трампнинг фикрича, Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келли тайинланганидан буён Бенноннинг президентнинг ёнида ўтказган вақти сезиларли даражада камайган.
Президент маъмуриятидаги аноним манбаларнинг маълумотларига кўра, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер билан боғлиқ маълумотларнинг сизиб чиқиши ортида айнан Стив Беннон турибди.
Порталнинг қўшимча қилишича, Оқ уйда Бенноннинг деярли иттифоқчилари қолмаган.
Стив Бенноннинг ўзи маълумотлар сизиб чиқиши ҳақидаги хабарга изоҳ беришдан бош тортган.
Изоҳ (0)