Австриянинг Клайн-Санкт-Пауль шаҳрида мушук ўз эгаларини ёнғин ҳақида вақтида огоҳлантирди, шунинг шарофати билан улар жонларини сақлаб қолишга улгурди, деб ёзади «Газета.ru».
12 август, шанба кунига ўтар кечаси номаълум кимса кўп хонадонли уйга ўт қўйган. Дастлаб аланга ертўлани қамраб олган.
Хавфни биринчи бўлиб хонадонлардан бирида яшовчи мушук сезди. У ўзининг хавотирли хатти-ҳаракатлари билан уй эгасини уйғотди, у эса куйинди ҳидини пайқаб, онаси ва синглисини турғизди. Аёллар эвакуация қилди ва ўт ўчирувчиларни чақирди, улар ёнғин хонадонларгача етиб бориб, уларга зарар етказишга улгурмасдан, уни бартараф қилишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)