Америкалик бир неча республикачи сенатор Виргиниянинг Шарлотсвилль шаҳридаги воқеаларга ўзи баҳоларини берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.
«Автомобиль қасддан намойишчилар оломонига урилгани акс этган даҳшатли видеони кўрганимдан сўнг адлия вазирлигини бу ички террорчилик актини суд тартибида таъқибга олишга чақираман», — деб ёзди сенатор Тед Круз Facebook’даги саҳифасида.
Ўз навбатида, сенатор Марко Рубио ушбу воқеани оқ ирқ устунлиги тарафдорлари уюштирган теракт деб баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, Шарлотсвиллда миллатчилар намойиши давом этмоқда. Миллатчилик тарафдорлари ва душманлари ўртасида тўқнашувлар юзага келмоқда. Шу пайтга қадар уч киши ҳибсга олинди. Намойишчилар устига машина ҳайдаган 20 ёшли Алекс Филдсга нисбатан айблов илгари сурилди.
Изоҳ (0)