Покистондаги кетма-кет портлашлар ва жангарилар ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 кишига етди, деб ёзади «РИА Новости». Бу ҳақда AP расмий шахсларга таяниб хабар берди.
Аввалроқ 57 нафар қурбон ҳақида маълум қилинган эди.
Портлашлар 23 июнь куни Парачинар шаҳрининг савдо туманида маҳаллий аҳоли Рамазон ҳайити арафасида харидларни амалга ошираётган вақтда юз берди. 67 киши ҳалок бўлди.
Шу куниёқ Покистоннинг Кветта шаҳрида Белужистон вилояти полицияси раҳбарининг офиси яқинида портлаш содир бўлди. 14 киши ҳалок бўлди.
Бундан ташқари, жангарилар мамлакат жанубидаги Карачи шаҳрида полициячиларга ҳужум қилди. Тўрт нафар тартиб посбони қурбон бўлди.
Изоҳ (0)