Актёр ва Калифорниянинг собиқ губернатори Арнолд Шварценеггер сиёсатчиларни сайёра келажаги йўлида бирлашишга чақирди, дея хабар бермоқда TJournal.
Унинг сўзларига кўра, «сўллар» ва «ўнглар»нинг курашига қарамай, «биз ҳаммамиз барибир бир жойдан сув ичамиз».
Шварценеггер Ер сайёрасидаги иқлим ўзгариши муаммоси сиёсий курашлардан кўра муҳимроқ экани ҳақидаги фикрни Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашувда айтиб ўтди.
Бу сўллар ва ўнглар кураши эмас, чунки биз алоҳида консерваторлик ва алоҳида либераллик ҳавосидан нафас олмаймиз. Шунингдек, алоҳида либераллар суви ҳам йўқ — барчамиз бир жойдан сув ичамиз.Актёр болалар ва неваралар учун «яшил келажак»нинг муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, улар учун ҳозиргисидан-да яхшироқ бир сайёрани мерос қилиб қолдириш кераклигини маълум қилди.Арнолд Шварценеггер
Изоҳ (0)