Туркиянинг Сурия билан чегараси яқинидаги Хатай вилоятида теракт уюштиришда гумон қилинган беш киши қўлга олинди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
AFP’нинг маҳаллий маъмуриятга асосланиб хабар беришича, қўлга олинганларнинг уч нафари сурияликлардир. Гумонланувчиларнинг икки нафарида портловчи ускуна ўрнатилган камар бўлган.
Маҳаллий маъмурият қўлга олинган шахслар айнан қайси террорчилик ташкилотига алоқадор эканига ҳозирча аниқлик киритмади.
Аввалроқ Туркия ИШИД ва Курдистон ишчи партияси терактларининг олдини олиш мақсадида Сурия билан чегарада девор қурган эди.
Изоҳ (0)