АҚШлик сайловчилар Оқ уйнинг Россия билан алоқасини қидиришга қаратилган текширувлардан чарчади ва ҳукуматнинг эътибори бошқа муаммоларга қаратилишини истамоқда. Бу ҳақда «Газета.ru» Harvard-Harris ўтказган сўров натижаларига таяниб хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, респондентларнинг 64 фоизи Дональд Трампнинг гўёки Россияга алоқадорлиги тўғрисидаги тадқиқотлар мамлакатга зарар етказяпти, деган фикрда. Шу билан бир вақтда сўралганларнинг 56 фоизи конгресс ва ОАВлар диққати бошқа муаммоларга қаратилиши керак, деб ҳисобласа, 44 фоизи эса «Россия масаласи»ни ўрганишда давом этиш керак, деб фикр билдирди.
Таъкидланишича, америкалик сайловчилар ҳукумат соғлиқни сақлаш, террорчилик, миллий хавфсизлик, иқтисодиёт ва иш ўринлари каби муаммоларга эътибор қаратишини истайди.
Изоҳ (0)