Германиянинг Магдебург шаҳрида 150 киши иштирокида оммавий муштлашув юз берди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Муштлашувнинг аксарият иштирокчилари (уларнинг орасида футбол ишқибозлари ҳам бўлгани айтилмоқда) кучли маст ҳолатда бўлган.
Муштлашув натижасида 15 нафар полициячи жабрланган — одамлар уларга қарата тош ва шиша идишларни улоқтирган.
Хабар беришларича, ҳодиса жойига жами 110 нафар тартибни сақлаш ходими етиб келган. Полиция етти кишини ҳибсга олган.
Изоҳ (0)